Январ-май ойларида Ўзбекистондаги йирик 7 та савдо тармоғида товар айланмаси 7,1 трлн сўмдан ошган.
🧮 Харидлар бўйича ўртача чек миқдори 77,8 минг сўмни ташкил этган. Умумий ҳисобда 12,5 минг турдаги товарлар сотилган.
📈 Мазкур давр мобайнида умумий харидорлар сони 1,9 млн нафарни ташкил этган бўлиб, шундан 24,7 минг нафари кунига икки ва ундан ортиқ маротаба харидларни амалга оширган.
👨💼👩💼 Йирик чакана савдо тармоқларида жами 22,7 минг нафар фуқаро иш билан банд.
💰Уларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ўртача иш ҳақи миқдори эса қуйидагича:
🔹Корзинка — 6,5 млн сўм (13,1 минг ходим);
🔹Ҳавас — 4,4 млн сўм (3,4 минг ходим);
🔹Макро — 5 млн сўм (2 мингдан ортиқ ходим);
🔹Олма — 4,3 млн сўм (2,1 минг ходим);
🔹Барака — 5,3 млн сўм (794 нафар ходим);
🔹Магнум — 5,1 млн сўм (851 нафар ходим);
🔹би1 — 3,8 млн сўм (521 нафар ходим).
Жорий йилнинг 5 ойи давомида Солиқ мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган чеклар асосида қайтарилган кешбек суммаси қарийб 38,7 млрд сўмни ташкил этган.