Бугун 23 июнь, 2021 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда ёғ нархи нега кескин ошгани маълум бўлди. Айбдорларга иш қўзғатилди

Ўзбекистонда ёғ нархи нега кескин ошгани маълум бўлди. Айбдорларга иш қўзғатилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан пахта ёғи нархлари кескин ошганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ пахтадан олинган чигит пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиси томонидан ёғ-мой корхоналарига биржа савдолари ёки маҳсулотни қайтариш асосида сотиш белгиланган.

Таҳлил натижаларига кўра, жорий йил апрел ойи давомида биржа савдоларига 40та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан техник чигит савдоларга қўйилганлиги ҳамда қўйилаётган техник чигитнинг бошланғич нархлари апрель ойида ўртача 38 фоизга кўтарилганлиги аниқланган.

Аввал хабар берганимиздек, ўсимлик ёғи нархининг ошишига асосан кунгабоқар уруғлари ишлаб чиқариш ва экспортнинг қисқариши билан боғлиқ ташқи муҳит таъсир кўрсатмоқда.

Аммо, айрим пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотчилари вазиятдан фойдаланган ҳолда, пахта чигити нархини асоссиз оширишди, бу эса пахта ёғининг нархига ҳам таъсир кўрсатди.

Бунда, биржа савдоларида техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб сунъий ошириш ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши аломатлари юзасидан 34 та пахта-тўқимачилик кластерларига нисбатан Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан  иш қўзғатилди.

Киритилди: 16:10 10.05.2021. Ўқилди: 13840 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!