Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда “Йил одами” ким бўлади?

A A A
Ўзбекистонда “Йил одами” ким бўлади?

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ўтказилаётган “ЙИЛ ТАНЛОВИ-2020”да қўшимча йўналишлар доирасида Ўзбекистонда 2020 йилнинг “ЙИЛ ОДАМИ” номинацияси эълон қилинди.

Унда жорий 2020 йилда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётига ижобий таъсир ўтказган, мамлакат тарихида ёрқин из қолдирган, ўз фаолияти билан жамоатчиликнинг эътирофига сазовор бўлган 4 номзод тавсия этилмоқда:

1. Алишер УСМОНОВ — таниқли тадбиркор, меценат. Алишер Усмонов Ўзбекистонга 2020 йилда ўз ҳисобидан катта миқдордаги хайрия маблағлари ҳамда киритган инвестиция лойиҳалари билан эсдан қолди.

2. Хайрулла БОЗОРОВ — Фарғона вилоят ҳокими. Наманган вилоятини бошқарган даврида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий томондан ривожлантириб, халқ фаровонлигига эришишда фаол ислоҳотларни амалга оширди. Ҳукумат Хайрулла Бозоровни жорий йил Фарғона вилояти ҳокимлиги бошқарувига ўтказди.

3. Нурмат Отабеков — Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари. Нурмат Отабеков 2020 йилда омманинг диққатини ўзига қаратиб, пандемия шароитида расмий ахборотларни халққа етказиб турган масъул шахс сифатида кўпчиликнинг ёдида қолди.

4. Расул Кушербаев — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати. Жорий йил ҳам халқ орасида энг фаол депутат сифатида кўпчиликнинг ёдида қолган Расул Кушербоев “снос”лар, ЎзАвтоМоторс билан кураш, тадбиркорлар ҳимояси ва бошқа кўплаб ижтимоий масалаларда фаоллиги билан ажралиб турди.

Киритилди: 19:37 14.12.2020. Ўқилди: 8343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар