Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида, энг ками Навоий вилоятида қайд этилган. Туғилганлар орасида етти эгизак бор.
Ўзбекистонда 2025 йил 1 январ соат 17:00 ҳолатига кўра жами 1040 нафар чақалоқ дунёга келди, деб хабар беради (https://t.me/ssvmatbuotkotibi/16294) Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Уларнинг 492 нафари ўғил, 548 нафари қиз.
Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (154 нафар) қайд этилган.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:
– Қашқадарё вилояти (119 нафар),
– Тошкент шаҳри (112 нафар),
– Самарқанд вилояти (101 нафар),
– Сурхондарё вилояти (89 нафар) банд этган.
Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (18 нафар) ҳиссасига тўғри келган.
Туғилганлар орасида 7 эгизак (жами 15 нафар бола) бор, яъни 12 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари эса уч ҳомилалик эгизакдир.