Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда янги ОТМ — "Green University" университети ташкил этилди

Ўзбекистонда янги ОТМ — "Green University" университети ташкил этилди

Президент қарори билан Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ташкил этилди.

Университет давлат ОТМ ҳисобланиб, фаолияти “Hub and Spoke” тамойили асосида йўлга қўйилади.

▪️ Университетда таълим давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ташкил этилиб, ўқув жараёни:

➖ кредит-модул тизими асосида амалга оширилади;
➖ ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

❕Етакчи, эътироф этилган халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва бошқа) сертификатларига эга абитуриентлар тегишли фанлардан энг юқори балл олади ва ушбу фанлардан имтиҳондан озод қилинади.

❗️Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун бакалавр таълим йўналиши бўйича камида 25 та ҳамда магистратура ва докторантура (PhD) мутахассисликлари бўйича камида 20 та грант ўринлари ажратилади.

2023 йил 1 сентябрдан олий таълим муассасаларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмончилик, “яшил” иқтисодиёт ва гидрометеорология ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларидаги энг иқтидорли талабалари учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири стипендияси таъсис этилади.

Бунда, тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг бир йиллик тўлов-контракт суммаси қопланган ҳолда, ҳар ойда БҲМнинг 3 бараварида (990 минг сўм), давлат гранти асосида таълим олаётган талабаларга ҳар ойда БҲМнинг 6 бараварида (1 млн 980 минг сўм) стипендиялар тайинланади.

Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади.

Киритилди: 18:13 08.06.2023. Ўқилди: 2388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!