Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда халқаро юк ташиш хизмати нархлари кўтарилди

Ўзбекистонда халқаро юк ташиш хизмати нархлари кўтарилди

ATI.SU юк ташишлар биржаси тақдим этган маълумотга кўра, импорт юк ташиш нархлари 25 фоизга, экспортда эса 35 фоизга кўтарилган. Россияга юк ташишга талаб эса 26 фоизга камайган.

ATI.SU юк ташишлар биржасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Фарид Воҳидовнинг қайд этишича, биринчи чорак якунларига асосан мазкур ташкилотда Ўзбекистонга бошқа мамлакатлардан юк ташиш (импорт) бўйича жойланган буюртмалар сони 2023 йилнинг шу давридагига нисбатан 51 фоизга ўсди. Етказиб бериш нархлари, йиллик ифодада 25 фоизга кўтарилди. Россия, Қозоғистон ва Беларусдан юк ташишга талаб салмоқли ўсди. Чунончи, биринчи чоракда РФдан юк ташишга буюртмалар сони 56 фоизга ошди, нархлар эса 26 фоизга кўтарилди.

Умуман олганда, 2023 йил охирларида намоён бўлган тенденцияларни кузатмоқдамиз. Импорт юк ташишга талаб яхши суръатлар билан ўсмоқда, бу кўп жиҳатдан мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши билан изоҳланади. 2023 йил якунларига кўра, республика ЯИМ 6 фоизга ўсди, жаҳон иқтисодиётининг ўсиши эса 3 фоиздан ошмади. Шу билан бирга, экспорт ташишлар пасайишни what намойиш этмоқда, бу 2023 йил ўрталариданоқ кузатила бошланган. ATI.SU биржасида жойланган буюртмалар сони биринчи чоракда йиллик ифодада 24 фоизга қисқарди, ҳолбуки нархлар 35 фоизга ўсди. Қозоғистон ва Беларусь йўналишидаги юк ташишларга буюртмалар сони бироз камайди. Россияга юк ташишларга буюртмалар эса тўртдан бир қисмга қисқариб кетди, бу экспорт йўналишларга талабнинг умумий пасайишига олиб келди. Шу тариқа, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги юк ташишлар 2024 йилда бозорнинг асосий драйвери бўлиб қолди.

Экспорт юк ташишларда, айниқса, Россия йўналишида, жўшқин “санкцион парвоз”дан кейинги одатий коррекция рўй бермоқда. Ҳозирда Россия йўналишидаги юк ташишга талабни санкцияларнинг янги пакетлари туфайли юзага келган тўловдаги муаммолар ва банкларнинг иккиламчи санкцияларга тушишдан хавфсирашлари ушлаб турибди. Бундай қийинчиликлар ҳақида айрим бозор иштирокчилари сўзламоқда. Агар банк назорати кучайиб бораверса, бу буюртмачилар, демакки, юк ташиш бозори учун жиддий ушлаб турувчи омил бўлади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айланиши ўсишда давом этади: 2023 йилда у 2022 йилдагига нисбатан 11,5 фоизга ўсди. Шу сабабли, экспертлар мамлакатлар ўртасидаги автомобилда юк ташишларга талабнинг барқарорлашишини кутмоқда, – деди Ф. Воҳидов.

Киритилди: 15:00 19.04.2024. Ўқилди: 909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!