Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилади​​​​​​​

Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилади​​​​​​​

Шу йилнинг 13–14 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади.

Бу ҳақда ҳукуматнинг 28 февралдаги фармойишида белгиланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 72-сонли фармойишига мувофиқ, ҳашарлар «Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!» шиори остида ташкил этилади.

Ҳужжатга кўра, умумхалқ хайрия ҳашари давомида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли турар жойлар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, кўча ва йўлаклар ҳамда болалар майдончалари тартибга келтирилади, дарахтларни оқлаш ва буташ ишларини ташкил этилади.

Киритилди: Бугун 13:25. Ўқилди: 726 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!