Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда сомон ёқилиши сунъий йўлдош орқали кузатилмоқда

Ўзбекистонда сомон ёқилиши сунъий йўлдош орқали кузатилмоқда

“Ўзбеккосмос” агентлиги маълумотига кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида 2 000 га яқин далаларда сомон ёқиш ҳолати аниқланган ва бу ҳолатлар ҳуқуқ органларига юборилган.

Статистик маълумотларга кўра, 1 гектар ерда сомон ёқилганда:
• 500 г азот оксиди
• 379 г углеводород
• 3 кг кул
• 20 кг ис гази ва углерод оксиди атмосферага чиқади.

Бу моддалар атмосферани заҳарлайди, одамларда сил ва саратон касалликлари хавфини оширади.

Сомон ва ўсимлик қолдиқларини ёқиш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. МЖТКнинг 88-моддасига кўра, фуқароларга 3–5 БҲМ, мансабдор шахсларга 5–10 БҲМ миқдорида жарима қўлланилади. Шунингдек, етказилган зарар қопланиши керак.

Киритилди: 15:00 07.06.2025. Ўқилди: 1197 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!