Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда ресторан бизнеси пандемия туфайли оғир аҳволга келиб қолди

Ўзбекистонда ресторан бизнеси пандемия туфайли оғир аҳволга келиб қолди

Ўзбекистондаги ресторан бизнеси вакиллари Савдо саноат палатаси кўмагида пандемия шароитида соҳани инқироздан сақлаб қолиш бўйича чораларни илгари сурмоқдалар. Бу ҳақда ССП матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, умумий овқатланиш тизими ва ресторан бизнесида фаолият юритувчи бир гуруҳ тадбиркорлар Ўзбекистон савдо саноат палатасига ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш учун инқирозга қарши чоралар қабул қилишда кўмак бериш илтимоси билан мурожаат қилишган.

Шундан сўнг ССП экспертлари коронавирус ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария ва эпидемиологик осойишталик агентлиги, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси томонидан киритилган қатъий қоидалар туфайли қийин аҳволда қолган ресторан бизнеси ва умумий овқатланиш тизими соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор зарур ва тезкор чоралар таклиф этилган расмий хатни Президент администрациясига йўллашган.

Жорий йил 8 июль куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш мавзусига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилиши давомида мамлакат президенти бизнес эгалари карантин қоидаларига амал қилишда санитария ва ёнғин хавфсизлиги идоралари томонидан тушунарсиз ва бир-бирига зид талабларга дуч келаётганига эътибор қаратган эди.

Давлат раҳбари тадбиркорларнинг мурожаатлари ва таклифлари асосида жорий тартибларни қайта кўриб чиқиб, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тушунарли шаклда аҳолига етказиш топширини берганди.

Савдо-саноат палатасига тақдим этилган таклифлар натижаларига кўра, манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан Президент қарори лойиҳасини тайёрланди, унга мувофиқ тадбиркорликни, хусусан умумий овқатланиш тизимини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил охирига қадар қуйидаги чоралар кўрилади:

- қатор солиқ имтиёзларининг узайтирилиши;

- ёлланиб ишловчи ходимлар штатининг оширилиши; 

- туташ ҳудудларда общепита томонидан ёзги террасаларни жойлаштириш тартибини жорий этиш;

- умумий овқатланиш ва бошқа кўнгилочар жойлар фаолияти вақтини 24 соатгача узайтириш.

Айни вақтда Фармон лойиҳаси тадбиркорлар ва Савдо палатаси жамоат экспертизаси ишчи гуруҳининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда қайта ишланмоқда.

Киритилди: 11:05 17.07.2020. Ўқилди: 3429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!