НАТО Бош котиби Марк Рютте Трамп билан суҳбатдан сўнг Гренландия масаласи қолиб, Россия ва Хитойдан хавотирлана бошлади.
“Буларнинг барчаси Гренландия ёки Арктика ҳақида эмас, бу – биз ўзимизни рақибларимиздан қандай ҳимоя қиламиз деган масала. Асосий рақибимиз Россия. Албатта, биз Хитойнинг ҳам катта кучайиб бораётганини кўряпмиз. Шунинг учун Хитойга нисбатан содда бўлиб қолмаслик керак. Шунга қарамай, Россия бизнинг асосий рақибимиз бўлиб қолмоқда”, деган Рютте.