Бугун 22 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Марказий Осиё давлатларига “тош отган” Соловьёв ишдан бўшатилди

Марказий Осиё давлатларига “тош отган” Соловьёв ишдан бўшатилди

Россиялик пропагандист Владимир Соловьёв Марказий Осиё давлатларига қилган таҳликали баёнотидан кейин йўқ бўлиб қолди. Маълум қилинишича, “Россия-1” телеканали эфир жадвалида Владимир Соловьёв олиб борадиган “Вечер с Владимиром Соловьёвым” дастури вақтинча сериал билан алмаштирилган.

Шу билан бирга, илгари Соловьёв иштирок этган “Комсомольская правда” радиосидаги тонгги эфирлар ҳам эндиликда бошқа журналистлар иштирокида олиб борилмоқда. Ушбу ўзгаришлар ортидан бир қатор Россия оммавий ахборот воситалари Соловьёвнинг эҳтимолий истеъфоси ҳақида хабар тарқатди.

Норасмий манбаларга кўра, Соловьёвнинг ишдан олиш тўғрисида Россия президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Алексей Громов топшириқ берган.

Киритилди: Бугун 14:37. Ўқилди: 906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!