Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

"Украина бўйича музокаралар бир масала олдида тўхтаб турибди"

"Украина бўйича музокаралар бир масала олдида тўхтаб турибди"

Украинада тинчликка эришиш масаласида олдинга силжиш бор, музокаралар бир масала олдида тўхтаб турибди — АҚШ президентининг махсус вакили

Стив Уиткофф гап айнан қайси масала ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади.

BBC'нинг хабар беришича, Стив Уиткофф Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми доирасида бизнесмен Виктор Пинчук жамғармаси томонидан ташкил этилган тадбир — “Украина нонуштаси” чоғида тинчлик музокараларининг қай тарзда кетаётганига изоҳ берди.

АҚШ президенти махсус вакилининг таъкидлашича, у Давосдан кейин Москвага боради.

Шунингдек, Уиткоффнинг сўзларига кўра, у Давосда Украина жамоаси билан Украинанинг келажакдаги иқтисодий истиқболларини, жумладан, Доналд Трампнинг мамлакатни божсиз савдо ҳудудига айлантириш ғоясини ҳам муҳокама қилган.

Киритилди: 13:46 22.01.2026. Ўқилди: 1801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!