Бугун 9 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда рекламага бу йил қанча маблағ сарфланди?

Ўзбекистонда рекламага бу йил қанча маблағ сарфланди?

Ўзбекистонда рекламага бу йил салкам ярим миллиард доллар сарфланди.

2024 йилда Ўзбекистонда рекламага сарфланган маблағ $481,5 миллионни ташкил этди. Бу ҳақда Курсив Статистага таяниб, хабар берди.

Ўзбекистон реклама харажатлари бўйича МДҲда тўртинчи ўриндан жой олди.

Биринчи ўринда — Россия бу йил режалаштирилган харажатлар $10 миллиарддан ошган. Қозоғистон $777,7 млн билан ушбу рўйхатда иккинчи ўринда. Учинчи ўриндан урушга қарамай Украина реклама харажатларининг юқори даражасини сақлаб қолмоқда — $683,6 млн.

Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистондан кейинги ўринда Туркманистон бўлиб, мамлакат реклама харажатларига $156,6 миллион сарфлаган.

Киритилди: 00:25 30.11.2024. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!