Бугун 3 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда қидирилаётган жиноятчилар қўшни мамлакатда қўлга олинди

Ўзбекистонда қидирилаётган жиноятчилар қўшни мамлакатда қўлга олинди

Қозозоғистоннинг Чимкент ва Атиров аэропортларида Туркиянинг уч фуқароси қўлга олинди, улар Ўзбекистонда босқинчилик қилгани учун қидирилаётган эди.

Қозоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар беришича, юқоридаги шахслар юзларига ниқоб тақиб Тошкентда бегона автомобилни ўғирлашга уринган. Бироқ жабрланувчилар ҳам бўш келишмаган ва босқинчилар воқеа жойидан қочиб кетишган.

Шундан сўнг жиноятчиларнинг икки нафари қидирув эълон қилинишига қадар Қозоғистоннинг Атиров вилоятига келиб яширинган. Бири эса Қозоғистон жанубида бўлган.

«Тезкор тадбирлар натижасида уч нафар жиноятчи қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига келтирилди», — дейилади хабарда.

Киритилди: 14:53 20.02.2025. Ўқилди: 1397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!