Эндиликда фуқаролар пенсияни тўхтатиб туриш учун онлайн рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси маълум қилди.
Ҳукуматнинг 2022 йил 13 октябрдаги қарорига асосан, пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон ариза юбориш хизмати жорий этилди.
Бунда фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги тартибга кўра, фуқаро пенсияни тўхтатиб туриш учун фақатгина Пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин эди,—дея хабар берди Пенсия жамғармаси.
Янги тизимни амалиётга жорий этиш орқали фуқаролар учун қуйидаги қулайликлар яратилди: