Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда "Оқилона истеъмол" дастури ишлаб чиқилади.

Ўзбекистонда "Оқилона истеъмол" дастури ишлаб чиқилади.

Энди овқатланишда исрофгарчиликка йўл қўйган шахсларга молиявий жарималар қўлланилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган ПҚ-171-сонли қарорда назарда тутилган.

Ҳужжатда келтирилишича, 1 июлга қадар умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида "Оқилона истеъмол" дастури ишлаб чиқилади.

Шунингдек, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти тавсияларини жорий этиш ҳам назарда тутилган.

Дастурга кўра, исрофгарчиликка йўл қўйган шахсларга молиявий чоралар қўлланилади ва назорат механизмлари ўнатилади.

Ушбу дастурда қуйидагилар назарда тутилади:

  • давлат органлари томонидан ташкил этиладиган тадбирларда озиқ-овқат истеъмолинининг оқилона меъёрини белгилаш, ортиқча истеъмолни камайтириш, шу жумладан бир шахсга бир марталаик овқатланиш меъёрини белгилаш;
  • умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлар ва истеъмолчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан масъулиятини ошириш;
  • аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш одатларини шакллантириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш ҳамда меъёридан ортиқ истеъмолни тарғиб қилишни чеклаш.
Киритилди: 16:43 03.06.2023. Ўқилди: 1727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!