Бугун, 1 август куни республика бўйлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотларига кўра, ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 948 486 нафарни ташкил этди.
Тошкент шаҳрида кириш имтиҳонлари бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг бир нечта объектларида – “Ўзекспомарказ”нинг кўргазма павилёнларида, Олий ўқув юртлараро спорт мажмуаси ва “Ёшлик” спорт марказида ўтказилмоқда.
Имтиҳонлар икки сменада ўтказилади:
биринчиси - соат 08.00 дан 11.00 гача;
иккинчиси - 15.00 дан 18.00 гача.
Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва имтиҳонлар ўтказиладиган биноларнинг сиғимига қараб 11 кундан 13 кунгача давом этади.