Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда машина ҳайдаш учун махсус рухсатномага асоссиз эга бўлмоқчи бўлган «қаҳрамонлар» жамоатчиликка ошкор этилади

Ўзбекистонда машина ҳайдаш учун махсус рухсатномага асоссиз эга бўлмоқчи бўлган «қаҳрамонлар» жамоатчиликка ошкор этилади

Ўзбекистонда машина ҳайдаш учун махсус рухсатномага асоссиз эга бўлишга ҳаракат қилиш ҳолатлари аниқланганда бундай шахсларга доир маълумотлар жамоатчиликка очиқ етказилади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар бермоқда.

«Шахсга доир маълумотларни тарқатиш қонунга зид эканлигидан хабардормиз. Бироқ юртимизда кечаётган оғир вазиятда карантин талабларига риоя қилинишини таъминлаш, фуқароларимиз саломатлиги хавфсизлиги учун ҳам масъулиятни ўз зиммамизга оламиз. Замонамиз «қаҳрамони» бўлишдан ўзингизни асранг», — дейилади ДХА хабарида.

Аввалроқ Давлат хизматлари агентлиги BMW Х7, Mercedes, Lexus, Hyundai, Captiva, Malibu-2, Tracker ва шунга ўхшаш машиналар учун ҳам курьерликни амалга ошириш мақсадида аризалар юборилаётганини маълум қилган, агентлик раҳбари уларга қарата «Премиум класс машиналарининг ҳайдовчилари, ушбу маблағни ҳозирги шароитда қийналиб қолган эҳтиёжманд оилаларга сарф этсангиз, руҳингиз енгил тортармиди?», — деб айтганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 30 март куни соат 06:00 дан шахсий транспортдан фойдаланишга чеклов қўйилди.  Фақат Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)га эга автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилди.

Автомашинасини тегишли тартибда олинган рухсатнома стикерисиз бошқарган ҳайдовчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахслар эса 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жаримага тортилиши белгиланди.

Тошкентда 1 апрелдан бошлаб махсус рухсатномасиз автомобиль бошқараётганларга қарши қўшма рейд бошланди. Тошкент шаҳар ИИББ берган маълумотга кўра, 31 март куни соат 20:00 дан 1 апрель 7:00 гача пойтахт йўлларида 168 та тегишли рухсатнома (стикер)сиз ҳаракатланган автомобиль аниқланди.

Киритилди: 20:04 01.04.2020. Ўқилди: 3714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!