Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари сони қарийб 6,9 млн нафарга етди

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари сони қарийб 6,9 млн нафарга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида ўқувчилар сони 6 870,5 минг нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 94,2 минг нафарга кўпайган.

Ўқувчиларнинг 51,2 фоизини ўғил болалар, 48,8 фоизини эса қиз болалар ташкил этмоқда.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ўқувчи Самарқанд (814,2 минг) ва Фарғона (733,4 минг) вилоятларида қайд этилган бўлса, энг кам кўрсаткич Сирдарё (165,1 минг) ва Навоий (195,7 минг) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Киритилди: Бугун 18:21. Ўқилди: 297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!