Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун янги мажбуриятлар юклашга мораторий эълон қилинади. Шунингдек, «Биринчи имконият» тамойили жорий этилади ва тадбиркорлар фаолиятининг биринчи йилидаги илк қоидабузарлиги учун жавобгарликдан озод этилади.
Президент фармони:
➖2028 йил 1 январга қадар кичик ва ўрта бизнес субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга мораторий эълон қилинади;
➖тадбиркорлик субъектларига янги тартибга солиш воситаларини белгилашни ёки амалдагиларини кучайтиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан “ягона санадан янги қоидалар” тамойили қўлланади ва ушбу нормаларнинг кучга кириш санаси 1 январь ёки 1 июль этиб белгиланади;
➖2028 йил 1 январга қадар “Биринчи имконият” тамойили жорий этилади ва унинг доирасида биринчи фаолият йили давомида савдо ва тадбиркорлик соҳаларига оид маъмурий ҳуқуқбузарликни илк бор содир этган кичик тадбиркорлик субъектлари маъмурий жавобгарликдан озод этилади.