2025 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳларнинг 11 040 тасида келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, бу каби никоҳ ҳолатлари энг кўп Тошкент шаҳри, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида кузатилган. Энг кам кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида қайд этилган.
Ушбу кўрсаткич ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олган:
Тошкент шаҳри — 1 809 та;
Хоразм вилояти — 1 066 та;
Қашқадарё вилояти — 995 та;
Бухоро вилояти — 979 та;
Самарқанд вилояти — 967 та;
Тошкент вилояти — 928 та;
Сурхондарё вилояти — 850 та;
Қорақалпоғистон РЕСПУБЛИКАСИ — 772 та;
Фарғона вилояти — 715 та;
Наманган вилояти — 509 та;
Андижон вилояти — 486 та;
Жиззах вилояти — 373 та;
Навоий вилояти — 351 та;
Сирдарё вилояти — 240 та.