Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда журналистлик фаолиятга тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик жорий этилади

Ўзбекистонда журналистлик фаолиятга тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик жорий этилади

Олий Мажлиснинг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги қўшимчалар киритилади:

Қуйидаги мазмундаги 197-5-модда билан тўлдирилади:

197-5-модда. Журналистлик фаолиятига аралашиш ва тўсқинлик қилиш.

Журналистлик фаолиятига аралашиш ва тўсқинлик қилиш, журналистни ахборотни тарқатиш ёки тарқатишни рад қилишга мажбурлаш, аккредитация қилишни асоссиз равишда рад этиш ёки аккредитацияни ноўрин бекор қилиш, журналистнинг сўров билан мурожаат қилиш ва зарур ахборотни олиш ҳуқуқини бузиш, журналистнинг материаллари ва зарур техника воситаларини ғайриқонуний равишда олиб қўйиш базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади.

Киритилди: 13:04 14.01.2020. Ўқилди: 1669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!