Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда жазирама иссиқда поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади

Ўзбекистонда жазирама иссиқда поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади

Маълумки, айни кунларда республикамиз ҳудудида кескин иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Ҳарорат кўтарилиши натижасида ерусти темир йўлларининг релслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлишини инобатга олиб, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади.

⚠️ Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкинлигини маълум қиламиз.

❗️ Шунингдек, тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар ҳаракат жадвалида кўрсатилган вақтдан кечроқ манзилга етиб бориши мумкин.

📌 “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ўз мижозларидан, аномал иссиқлик туфайли юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўрайди, - дейилади хабарда.

Киритилди: 14:48 16.06.2025. Ўқилди: 476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!