Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда илк марта Nomad-Rally 2019 ўтказилади

Ўзбекистонда илк марта Nomad-Rally 2019 ўтказилади

21-24 март кунлари пойтахт Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида илк марта қозоғистонлик сайёҳлар иштирокидаги Nomad-Rally 2019 (Кўчманчилар пойгаси) бўлиб ўтади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, авторалли Қўмита томонидан Ўзбекистонда жаҳон брендлари шиналарини сотиш бўйича дилерлик компанияси ҳисобланган Gold Grand Group МЧЖ билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Nomad-Rally 2019 доирасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг диққатга сазовор масканлари бўйлаб автомобиль саёҳатлари уюштирилади. Шу билан бирга, Ўзбекистон туристик салоҳияти ҳақида ҳужжатли фильм тасвирга олиш режалаштирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Nomad-Rally 2019 тадбирини ўтказиш ташаббуси Қозоғистон томонга тегишли.

Manba: kun.uz

Киритилди: 22:30 18.03.2019. Ўқилди: 1940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!