“Women in Tech” глобал ҳамжамияти энди 3 йиллик “Women in Tech CCA” (Кавказ ва Марказий Осиё) мукофотлари учун аризаларни қабул қилмоқда. 2024 йилда тақдирлаш маросими Ўзбекистонда илк бор бўлиб ўтади ва унга бутун минтақадан меҳмонлар йиғилади.
Ташкилотчи ҳақида
“Women in Tech” – бу 56 дан ортиқ мамлакатларда ва 250 000 дан ортиқ аъзолари бўлган халқаро ҳамжамият. Ҳамжамият миссияси: STEAM соҳасида 5 миллион аёл ва қизларга ёрдам бериш учун UN Women доимий ҳамкоридир.
Кетма-кет еттинчи йилдирки, «Women in Tech» мукофот ташкилотчиси бўлиб, дунёнинг 7 минтақасида Глобал мукофотлар ва минтақавий мукофотларни ўз ичига олади.
2023 йилда Кавказ ва Марказий Осиё минтақаси мукофотларида 1000 дан ортиқ номзод, 45 финалчи ва 9 нафар ғолиб иштирок этди.
Тадбир ҳақида:
Номинация тоифалари:
🏆 Aspiring Teen Award
🏆 Most Disruptive Award
🏆 Best Ally Award
🏆 Most Impactful Initiative Award
🏆 Woman in Web3 Award
🏆 Tech Diplomacy Award
🏆 Greentech Start-Up Award
🏆 Global Leadership Award
🏆 Lifetime Achievement Award
Қандай қилиб номзод бўлиш мумкин?
1) Расмий веб-сайтда https://womenintech-awards.com/cca/ ҳаволаси орқали Nominate’ни танланг ва 31 июлгача шаклни тўлдиринг.
2) Шаклни тўлдиришда «Caucasus and Central Asia» минтақасини ва номинация учун тегишли тоифани танланг.
3) Сиз ўзингизни ёки бошқа номзодларни кўрсатишингиз мумкин.
4) Минтақавий мукофот ғолиблари глобал мукофотга номзод бўлиш ҳуқуқига эга бўладилар. Маросим ноябрь ойида Бокуда бўлиб ўтади.
Мукофотларда иштирок этиш имкониятини қўлдан бой берманг ва аризангизни 31 июлгача топширинг!