Бугун 30 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда илк бор корхоналарга “Ҳалол” белгиси берилди

Ўзбекистонда илк бор корхоналарга “Ҳалол” белгиси берилди

2025 йил 1 февралда ҳукумат ҳалол маҳсулотларни текшириш ва белгилаш бўйича тартиб жорий қилди. Шу асосида “UzTest” давлат ташкилоти ҳузурида “UzHalalTest” номли махсус сертификатлаш органи ташкил этилди.

Бу орган 2025 йил 13 октябрда Туркиянинг ташкилотидан расмий рухсат олган.

Шундан кейин “UzTest”да “Peng Sheng Charm” ҚК МЧЖ ва “BIO-SUT” МЧЖ вакиллари билан учрашув ўтказилди. Текширувлардан кейин, Ўзбекистонда биринчи марта айнан шу икки корхонага “Ҳалол” белгиси берилди.

Бу эса мамлакатда ҳалол сертификатлаш тизими ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан ишлаяпти, деганидир.

Киритилди: Бугун 17:16. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!