Бугун 21 сентябрь, 2020 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга расман рухсат берилгани ростми?

Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга расман рухсат берилгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга расман рухсат берилди” дея ёлғон хабар тарқала бошлади

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш  Давлат хизматлари агентлиги тизимига кирувчи ФҲДЁ бўлимлари ваколати доирасида бўлгани боис, расмий муносабат билдирди.

1️⃣ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддасига кўра, кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

2️⃣ Бундан ташқари, Оила кодексининг 16-моддасига асосан никоҳ тузишга лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди.

3️⃣ Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг қисқартмаси — ВМҚ этиб белгиланади. ПҚ дейилганда Президент қарори кўзда тутилади.

4️⃣  2020 йил 10 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан тарқалаётган хабарда кўрсатилган қарор қабул қилинмаган.

5️⃣ Маълумот тариқасида, Ўзбекистонда ҳозирги кунда демографик кўрсаткич билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Бир йилда ўртача 750-800 мингга яқин болалар туғилиши қайд этилмоқда.

Киритилди: 14:59 20.05.2020. Ўқилди: 19857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!