Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб ҳаво ҳарорати яна пасайиши кутилмоқда.
"Ўзгидромет" маълумотига кўра, 26–27 сентябрь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Осмон бироз булутли ва айрим вақтларда ўзгарувчан бўлиши прогноз қилинган.
Жума куни мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида кундузги ҳарорат 26-30 даража атрофида сақланади. Жанубда эса ҳаво 31-33 даражагача исиши мумкин.
Шанба ва якшанба кунлари совиш жараёни давом этади. Кундузги ҳарорат аксарият ҳудудларда 22-25 даражагача, жанубда эса 27-30 даражагача пасаяди. Тунда 9-14 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. 26–27 сентябрь кунлари шимолий ва чўл ҳудудларда унинг тезлиги айрим жойларда секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Баъзи ҳудудларда чанг-тўзон ҳам кузатилиши эҳтимоли бор.
Тошкентда жума куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Дам олиш кунларида эса ёғингарчилик кутилмайди.
Пойтахтда кечалари ҳарорат 11-14 даража атрофида бўлади. 25 сентябрь куни кундузи 26-28 даража иссиқ бўлса, шанба ва якшанбада ҳарорат аста-секин 23-25 даражагача тушади.