2025 йил 1 январдан бошлаб «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони эгалари жамоат транспортидан бепул фойдаланишлари ва давлат санаторийларида навбат кутмасдан даволанишлари мумкин бўлади.
Соғлиқни сақлаш масалаларига бағишланган йиғилишда шундай қарор қабул қилинди, дея хабар беради матбуот хизмати.
Шунингдек, донорлар учун бир марталик пул мукофотини - 5 тадан 15 та асосий ҳисобланган қийматга оширишга қарор қилинди. Яъни, янги йилдан бошлаб бундай фуқароларга 5,625 миллион сўм (440 доллар) тўланади.
Бундан ташқари, йиғилишда шифохоналар учун дори-дармонларни ўн беш ойлик талабдан келиб чиқиб харид қилиш ва кейинги йиллар учун эҳтиёжларни 1 августга қадар давлат буджети параметрлари билан бир вақтда шакллантириш таклиф этилди.