Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда энди Умра фирмалари балансига 1.000.000$ қўйибгина фаолият кўрсата олади

Ўзбекистонда энди Умра фирмалари балансига 1.000.000$ қўйибгина фаолият кўрсата олади

Ўзбекистонда «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисидаги 12.10.2024 йилдаги 668-сон Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳада лицензия берувчи орган сифатида белгиланди.

Қуйида лицензия учун талаб этилган баъзи шартлар:

⭕️ Вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;

⭕️ 1.000.000 АҚШ доллари миқдордаги маблағни «Зиёрат» жамғармасига захира қилиб қўйиш;

⭕️ Зиёратчиларни тоифаси 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхоналарга жойлаштириш;

⭕️ «Умра» хизматини учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслик;

Шунингдек, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) этиб белгиланган.

Киритилди: 18:12 15.10.2024. Ўқилди: 1053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!