Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда Coca-Cola корхонаси хусусийлаштирилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда Coca-Cola корхонаси хусусийлаштирилиши кутилмоқда

Молия вазирлигида Европа тараққиёт ва ривожланиш банки, The Coca-Cola Company (АҚШ) ва Coca-Cola İçecek (Туркия) вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Учрашувда «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd» корхонасига стратегик ҳамкорни таклиф қилиш масаласи кўриб чиқилди. Ушбу масалани ҳал қилишда Европа тараққиёт ва ривожланиш банки ёрдам кўрсатиши мумкин.

Айни пайтда корхонанинг 57,1 фоиз акцияси «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компаниясига, 42,9 фоизи эса The Coca-Cola Export Corporation корпорациясига тегишли.

Маълумот учун, «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd» қўшма корхонаси 1993 йилда ташкил қилинган. Бугунги кунда компаниянинг Ўзбекистонда 3 та: Тошкент, Наманган ва Урганчда заводлари бор.

Киритилди: 09:47 21.09.2018. Ўқилди: 1475 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!