Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда президентининг «Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган.
«Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Адлия вазирлиги (А.Тошқулов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А.Азизов) билан биргаликда махсус ишчи гуруҳни ташкил қилган ҳолда 2023 йил якунига қадар илғор хориж тажрибаси асосида футболни молиялаштириш тизимини кенгайтиришда букмекерлик фаолиятини амалга ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин», дейилади қарорнинг 21-бандида.
Қайд қилиш жоизки, Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини йўлга қўйишга иккинчи марта уринилмоқда.