Бунинг шарти ўзлаштириш кўрсаткичи 3,5 ва ундан юқори бўлиши керак.
Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, энди иккинчи ва ундан юқори курсдаги, ўзлаштириши юқори, ижтимоий фаол талабаларга таълим гранти тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган шаклларда тақдим этилади.