Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик бўйича 2023 йилнинг ўзида 3 мингга яқин жиноят иши очилган

Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик бўйича 2023 йилнинг ўзида 3 мингга яқин жиноят иши очилган

Мамлакатимизда 2023 йил 11 апрелда Марказий Осиёда биринчи бўлиб аёллар ва болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган эди.

Мазкур қонун кучга кирганидан сўнг, 2023 йилнинг ўзида 2638 та жиноят иши ҳамда 10091 та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган. Бунинг доирасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 4343 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 2344 нафарига жарима, 1999 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан эса 134 киши судланиб, уларнинг 51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 83 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Шунингдек, 2024 йилнинг ўтган 6 ойи давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси билан шаҳвоний шилқимлик қилишда айбланган 318 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Минтақамизда кузатилган ва катта резонансга сабаб бўлган «Бишимбаев иши» фонида Қозоғистон жамоатчилиги ҳам бизникидай қонун қабул қилиниши зарурлигини муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 17:42 16.06.2024. Ўқилди: 1222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!