Ўзбекистонда автомобиль транспортида экспортга бўлган талаб 29 фоизга ошди, импортга талаб 17 фоизга камайди.
2024 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонда экспорт юкларини ташиш бўйича мурожаатлар сони 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 29 фоизга ошди, деб хабар берди ATI.su биржаси.
Шу жумладан:
🇷🇺 Россияга - 28% га
🇰🇿 Қозоғистонга - 13% га
🇧🇾 Беларусга - 6% га
2024 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонга хорижий юкларни етказиб бериш бўйича мурожаатлар сони 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга камайди.
Шу жумладан 🇷🇺Россиядан - 19% га камайди.