Бугун 30 январь, 2023 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми қанчага ошди?

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми қанчага ошди?

Давлат статистика қўмитаси 2020 йил январь-май ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.

Хусусан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошган. 2019 йилнинг шу даврида 98 780 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 117 925 дона.

Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йил январь-май ойларида 29 408 дона Nexia T-250, 30 125 дона Cobalt, 21 310 дона Lacetti-Gentra, 22 150 дона Damas, 12 162 дона Spark ҳамда 2 770 дона Labo автомобили ишлаб чиқарилди.

Юк автомобилларини ишлаб чиқариш камайди. 2019 йилда - 2 044 дона, 2020 йилда - 1 443.

Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш кўпайди. 2019 йилда 78,3 минг дона двигатель чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 94,2.

2020 йил январь-май ойларида трактор ишлаб чиқариш ҳажми 623 донани ташкил этди (2019 йилда - 338).

Киритилди: 11:51 18.06.2020. Ўқилди: 2546 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!