Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мактаб ва боғчаларга «Антиструмин» препаратини етказиб бериш бўйича кўп миллиард долларлик тендерда ғолиб чиққан «САМО» ООО асосчиси Нодир Юнусов ўта хавфли жиноятчи сифатида халқаро қидирувга берилган.
Америка Қўшма Штатлари ва Интерпол уни ўта оғир жиноятлар: одам савдоси, қул меҳнати, фирибгарлик, рекетлик ва коррупция ташкилоти яратиш бўйича қидирмоқда.
ФҚБ маълумотларига кўра, 2005—2009-йилларда у бошқа Ўзбекистон фуқаролари билан биргаликда 59 кишини қулликка айлантирган, улардан 40 нафари қутқарилган. Ташкилот раҳбари Аброрхўжа Асқархўжаев ҳибсга олинган, Нодир Юнусов шериклари билан ўз ватанларига қочиб кетган.