Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда аҳолининг реал даромадлари ошгани маълум қилинди

A A A
Ўзбекистонда аҳолининг реал даромадлари ошгани маълум қилинди

Марказий банкнинг маълум қилишича, давлат секторида ойлик иш ҳақи ва пенсиялар, шунингдек, ижтимоий трансфертларнинг оширилиши аҳоли реал даромадларининг 10,7 фоизга ўсишига замин яратди.

Қайд этилишича, аҳоли даромадлари ўсишига мутаносиб равишда истеъмол талаби ҳам ортиб бормоқда, бу истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва чакана савдо айланмасида ўз ифодасини топмоқда.

Хусусан, 2022 йилнинг 9 ойида иқтисодиётда истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 27 фоизга, чакана савдо айланмаси эса 10,8 фоизга ўсган.

2022 йил охирида ЯИМнинг ўсиши прогноз коридори доирасида 5,2-5,8 фоиз (олдинги прогноз 5-5,5 фоиз эди), дейилади ҳисоботда.

Киритилди: 14:45 28.10.2022. Ўқилди: 2300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!