2025 йил 1 июн ҳолатига кўра, Ўзбекистонда тижорат банклари томонидан берилган ипотека кредитлари умумий ҳажми 5,57 трлн сўмга етди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.
Энг фаол учта банк – «Миллий банк» (936,2 млрд сўм), «Ипотека-банк» (930,5 млрд сўм) ва «Агробанк» (752,9 млрд сўм) бўлиб, улар жами 2,62 трлн сўм ипотека кредити ажратди. Бу умумий миқдорнинг тахминан ярмини ташкил этади.
Рейтингнинг пастки қисмида эса «Трастбанк» (26,3 млрд сўм), «Asia Alliance Bank» (30,9 млрд сўм) ва «Асакабанк» (52,1 млрд сўм) каби банклар жой олди. Улар ипотека бозорида нисбатан паст фаоллик кўрсатган.
Ипотека кредитлари тақсимотида гендер жиҳатдан эркаклар устунлик қилди — улар умумий маблағнинг 62 фоизини (3,5 трлн сўм), аёллар эса 38 фоизини (2,07 трлн сўм) ташкил этди. Бу кўрсаткичлар мамлакатда аёллар иштирокини рағбатлантиришга қаратилган сиёсатга қарамай, ҳали ҳам эркаклар молиявий фаоллиги юқори эканини кўрсатади.
Ипотека бозоридаги бундай фаоллик аҳолининг тураржойга бўлган талабининг юқорилиги ва банк секторида кредит маҳсулотларига бўлган ишончни англатади.