Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда 2020 йилдаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори айтилди

Ўзбекистонда 2020 йилдаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори айтилди

 2020 йил январь-март ойларида Ўзбекистон бўйича юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2,5 млн сўмни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 26,5 фоизга ошди.

Давстатқўм хабарига кўра, ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи таркибига иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек, унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд.

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг республика бўйича ўртача кўрсаткичидан соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолияти – 29,9 фоизга, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар - 27,7 фоизга, таълим соҳаси - 19,1 фоизга сезиларли даражада паст бўлди. Шу билан бирга, банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти - 111,5 фоизга, ахборот ва алоқа соҳаси - 61,5 фоизга республика бўйича ўртача кўрсаткичдан сезиларли даражада юқорилиги кузатилди.

Иқтисодий фаолиятнинг барча турларида 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг ўсиши кузатилди. Айниқса банк, суғурта, лизинг ва кредит-воситачилик фаолиятида - 46,7 фоизга, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар - 32,6 фоизга, қурилиш соҳасида - 32,2 фоизга сезиларли ўсиш кузатилди.

Ҳудудларда айрим иқтисодий фаолият турлари бўйича республикадаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақига нисбатан энг паст кўрсаткичлар кузатилди. Жумладан, саноат иқтисодий фаолият тури бўйича – Сирдарё (40,9 фоиз), Наманган (35,1 фоиз), Жиззах (30,6 фоиз) ва Сурхондарё (23,6 фоиз) вилоятларида, қурилиш иқтисодий фаолият тури бўйича - Жиззах (36,3 фоиз), Қашқадарё (34,0 фоиз), Фарғона (32,6 фоиз) ва Хоразм (26,4 фоиз) вилоятларида, ташиш ва сақлаш иқтисодий фаолият тури бўйича – Андижон (56,5 фоиз), Тошкент (52,7 фоиз), Жиззах (50,8 фоиз) ва Сирдарё (49,7 фоиз) вилоятларида ҳамда банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида – Наманган, Сирдарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида 20 фоиздан кўп камайиш кузатилди.

Киритилди: 15:58 25.04.2020. Ўқилди: 12468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!