Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон Хитойга 601 миллион долларлик газ экспорт қилди

Ўзбекистон Хитойга 601 миллион долларлик газ экспорт қилди

Ўзбекистон январь-октябрь ойларида Хитойга умумий қиймати 601,3 млн долларга тенг 2,6 млн тонна газ экспорт қилган. Бу ҳақда Хитой Бош божхона бошқармаси маълумотлари дарак бермоқда.
Маълум қилинишича, ўн ойлик давр якунига Ўзбекистон Хитойнинг газ экспортёрлари орасида тўртинчи ўринда бормоқда.
Бошқарма маълумотларига кўра, Туркманистон Пекинга асосий газ етказиб берувчи давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллаб турибди: ҳисобот даврида Хитой бу мамлакатдан 5,38 миллиард долларга 19,79 миллион тонна газ импорт қилган.
Иккинчи ўринни Россия банд этиб турибди. Хусусан, январь-октябрь ҳолатига Россиянинг Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш ҳажми йиллик ҳисобда қарийб 2,6 бараварга ошиб, 5,9 млн тоннадан зиёдни ташкил этган.
Кейинги поғоналарни Қозоғистон (865 млн долларлик 3,73 млн тонна газ), Ўзбекистон ва Мьянма (1,2 млрд долларлик 2,5 млн тонна газ) эгаллаган.

Киритилди: 17:02 23.11.2021. Ўқилди: 2216 марта. Фикрлар сони: 27 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!