Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон Хитой билан интернет тармоғини ривожлантиришга келишиб олди

A A A
Ўзбекистон Хитой билан интернет тармоғини ривожлантиришга келишиб олди

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитойда Саноат ва ахборот технологиялари вазири Цзинь Чжуанлун билан учрашув ўтказди. Унда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда томонлар икки вазирлик ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандумини имзолашди.

“Меморандумга кўра, томонлар инфратузилмани ўзаро боғлаш, алоқа тармоғини қуриш, 5G, тармоқ хавфсизлиги, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, булутли ҳисоблаш, интернет, катта маълумотлар ва очиқ маълумотлар, тармоқ хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш, маълумотлар марказлари ва бошқа соҳаларда янги тенденциялар ва иловаларни жорий этиш бўйича тажриба алмашишга келишилди.

Бундан ташқари, меморандум Электрон ҳукумат, рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллектга оид билим ва амалий тажриба алмашишни ўз ичига олади.

Киритилди: 10:24 17.10.2023. Ўқилди: 1279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!