Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси Тўхтамурод Жумаев вафот этди

Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси Тўхтамурод Жумаев вафот этди

Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси Тўхтамурод Жумаев вафот этди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.

Тўхтамурод Жумаев 1945 йилда Бухоро вилояти Олот туманида туғилган. 1967 йилда Бухоро педагогика институтини тугатган.

У 1963 йилдан Олот туманидаги 3-мактаб, сўнг Қоракўл туманидаги 8-мактабда математика фани ўқитувчиси, мактаб директори ўринбосари, 1990−2015 йилларда Қоракўл туманидаги 1-ихтисослаштирилган иқтидорли болалар мактаб-интернати директори вазифасида ишлаган.

Айтилишича, Тўхтамурод Жумаев ташкил қилган Қоракўл мактаби ўқувчиларининг 90 фоизи олий ўқув юртларига қабул қилинган.

1995 йилда Ўзбекистoн Республикаси халқ ўқитувчиси бўлган. Шунингдек, у «Буюк хизматлари учун» ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари соҳиби.

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил сентябр ойида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган маросимдаги нутқида Тўхтамурод Жумаевнинг хизматларини эътироф этганди.

«Тўхтамурод домла ҳам, жадид боболаримиз каби, тинимсиз ва фидокорона меҳнат қилиб, ҳозирги даврнинг янги усул мактабини яратишга эришди. Мана, бугунги кунимизнинг ҳақиқий маърифатпарвари, давримизнинг Авлонийси, Беҳбудий домласи, Мунавварқориси! Моҳир педагог Тўхтамурод Жумаев таълим-тарбия соҳасида эришган улкан ютуқлари ва ибратли фаолияти учун Президент Фармонига асосан давлатимизнинг юксак мукофоти — „Буюк хизматлари учун“ ордени билан тақдирландилар», — деган эди давлат раҳбари.

Киритилди: 18:19 14.07.2021. Ўқилди: 3092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!