Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон халқ артисти ва цирк устаси Ҳаким Зарипов вафот этди.

Ўзбекистон халқ артисти ва цирк устаси Ҳаким Зарипов вафот этди.

Ўзбекистон халқ артисти ва цирк устаси Ҳаким Зарипов 99 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Зарипов 1924 йилнинг 17 сентябрида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1947 йилда Ўзбекистон давлат консерваториясини тамомлаган.

Ҳаким Зарипов ўз меҳнат фаолиятини 1942 йилда “Ўзбек давлат цирки” республика бирлашмасида чавандоз сифатида бошлаган. У цирк санъати сирларини ёшларга ўргатиб, ярим асрдан зиёд жаҳон аренасида томоша кўрсатиб келаётган Зариповлар сулоласи вакилларидан бири эди.

У умри давомида цирк манежида "яшади" ва 1946 – 1997 йиллар давомида цирк санъатининг устаси, иқтидорли чавандози, ҳайвон ўргатувчиси, масхарабоз, кино актёри, каскадёр сифатида жаҳон цирки тарихидан муносиб ўрин эгаллади.

“Ҳаким Зарипов ўзбек цирки санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келаётган уста, бадиий ва ижодий гуруҳ раҳбари, отасининг ишини муносиб давом эттирган, республика ва жаҳон миқёсида ўтказилган томошаларда қатнашиб, Ўзбекистон байроғини юқорига кўтарган, бутун дунёга ўзбек циркини таништирган артист сифатида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган меҳнат фахрийси эди”, - дейилади хабарда.

Киритилди: 12:34 18.01.2023. Ўқилди: 2026 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!