Исматулла Иргашев ва Юэ Сяоюн мамлакатга инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш ҳақида ҳам сўз юритдилар.
«Афғонистоннинг янги ҳокимиятларига нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг яхлит позициясини ишлаб чиқмасдан туриб, ўткир ижтимоий-гуманитар инқирозни бартараф этиш, шунингдек, мамлакатда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига кўмаклашиш мумкин эмаслиги таъкидланди. », - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Бундан ташқари, дипломатлар Афғонистонда энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлигини қайд этдилар.