Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида маданий бойликларни асрашга доир битим тасдиқланди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида маданий бойликларни асрашга доир битим тасдиқланди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ҳукуматлари ўртасида маданий бойликларни ўғирлаш, яширин қазиш ва ноқонуний олиб кириш ва олиб чиқишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Битим 2024 йил 24 январь куни Пекин шаҳрида имзоланган. Маданий мерос агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Киритилди: 11:45 13.09.2024. Ўқилди: 1098 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!