Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида “Йўл харитаси” имзоланди

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида “Йўл харитаси” имзоланди

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” имзоланди. Бу ҳақида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Бахтиёр Саидов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди. Унда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

“Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлиги кўплаб соҳаларда ижобий суръат касб этаётганини қайд этдик, бўлажак олий ва юқори даражадаги кун тартибимизни кўриб чиқдик ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича 2023-2024-йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни имзоладик”, — деб ёзади вазир.

Маълумот учун, Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ) Бош котиби форумида иштирок этди.

Киритилди: 10:20 02.11.2023. Ўқилди: 2466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!