Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Россия мактабгача таълим тизими учун мутахассисларни тайёрлайди

A A A
Ўзбекистон ва Россия мактабгача таълим тизими учун мутахассисларни тайёрлайди

Унда А.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкентдаги филиали фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.
Олий таълим муасссасида 2021-2022 ўқув йили учун 8 та йўналишда жами 400 дан ортиқ қабул квотаси белгиланган. Айниқса, “Психология”, “Мактабгача таълим” ва “Лингвистика” (рус тилини ўқитиш методикаси) йўналишларида танлов юқори эканлиги таъкидланди.
Республикада сўнгги 4 йил ичида болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш 27 фоиздан 60 фоизга етгани инобатга олинса, мазкур Университетда тайёрланадиган малакали мутахассисларга эҳтиёж кучли экани ойдинлашади.
Учрашувда вазирлик билан ҳамкорликда “Миттивой” лойиҳаси амалга оширилаётгани, бунинг учун 14 та мактабгача таълим муассасаси танлаб олингани ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, янги ўқув йилини самарали ташкил этишга оид ва йил давомида икки давлат мутахассислари иштирокида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Киритилди: 23:02 19.08.2021. Ўқилди: 3591 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!