Бугун 12 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Қозоғистон Хитой чегарасида қўшма логистика корхонаси ташкил этади

Ўзбекистон ва Қозоғистон Хитой чегарасида қўшма логистика корхонаси ташкил этади

Ўзбекистон ва Қозоғистон Хитой чегараси яқинида транспорт-логистика соҳасида қўшма корхона ташкил этишга келишди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишча, Транспорт вазирлиги делегациясининг Қозоғистонга ташрифи давомида делегация вакиллари Қозоғистоннинг трансчегаравий транспорт-логистика инфратузилмаси билан танишди. Жумладан, Олтинкўл темир йўл станцияси, «Кедентранссервис» АЖ терминали, «KTZE-Khorgos Gateway» қуруқ порти, «Хоргос — Шарқий дарвоза» махсус иқтисодий зонаси ҳамда «Хоргос» халқаро чегараолди ҳамкорлик маркази фаолияти ўрганилди.

Музокараларда Хитой — Қозоғистон — Марказий Осиё йўналишида юк оқимларининг узлуксизлигини таъминлаш, контейнер ташувларини кенгайтириш, мультимодал транспорт коридорларини ривожлантириш ва логистика йўналишларини диверсификация қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ташрифнинг асосий натижаларидан бири — «Кедентранссервис» АЖнинг Олтинкўл станциясида Қозоғистон томони билан қўшма корхона ташкил этиш бўйича келишувга эришилгани бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ва Қозоғистон транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий қадамни белгилади.

Киритилди: Бугун 19:06. Ўқилди: 193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!