Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон ва Қозоғистон Тошкентда маиший чиқиндиларни қайта ишлаш заводини ташкил этади

Ўзбекистон ва Қозоғистон Тошкентда маиший чиқиндиларни қайта ишлаш заводини ташкил этади

Ўзбекистон Республикаси Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги «Махсустранс» ДУК ва «ГорКомТРанс города Караганди» корхонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

"Кун" нашрининг хабар беришича ушбу меморандумнинг мақсади коммунал чиқиндилар билан ишлаш масалалари бўйича иккита корхонанинг тажрибасини ўрганиш ва тарқатишда назарий, маслаҳат-амалий ёрдам бериш, шу жумладан, коммунал чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлашни ташкил этишдан иборат.

Ушбу масалаларнинг батафсил муҳокамаси учун Тошкент шаҳар ҳокимлигида Қарағанда шаҳар ҳокимлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, унда барча иштирокчилар ўзаро ҳамкорлик доирасида амалга ошириладиган ишлар рўйхатини тақдим этдилар, деб хабар беради ҳокимлик матбуот хизмати.

Бундан ташқари, Тошкентда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш заводини биргаликда қуриш режалари тилга олинди.

Киритилди: 13:32 11.10.2018. Ўқилди: 1776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!